Навоийда “Top Seven Fighters” профессионал бокс турнири бўлиб ўтмоқда
2026-11-22 18:35:00 / Янгиликлар
Айни вақтда Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт саройида профессионал бокс бўйича “Top Seven Fighters” турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳамда таниқли профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев иштирок этди.
Мазкур нуфузли спорт тадбири профессионал боксни янада ривожлантириш, иқтидорли спортчиларнинг маҳоратини намоён этиш, соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.
Айни дамда спорт саройидаги қизғин беллашувлар бокс мухлисларига ҳаяжонли лаҳзалар ва унутилмас таассуротлар тақдим этмоқда.





