ТОШРАБОТДА ЯНГИ МАЖМУА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-11-23 10:25:00 /

Дастур доирасида "Тошработ" маҳалласи ҳудудидаги эски футбол стадиони таъмирланиб, замонавий спорт ва дам олиш масканига айлантирилди.
🎙 Мазкур объектнинг очилиш маросимида туман ҳокими Алишер Рашидов сўзга чиқиб, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
💎Лойиҳа доирасида стадион атрофида 500 метрлик соғломлаштириш йўлаги барпо этилди, томошабинлар учун 400 та ўриндиқ ўрнатилди. Спорт майдони 4 та ёритиш минораси билан таъминланди, ҳудудда сув оқизиш ариқлари қурилди ҳамда жисмоний машқлар майдончаси ташкил этилди.
♻️Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги кичик боғ ободонлаштирилиб, 15 та ёритиш чироғи, 3 та соябон, чиқинди ташлаш қутилари ўрнатилди, йўлакларга тош ётқизилди. Болалар учун замонавий ўйин майдончаси ва жисмоний машқлар майдончаси барпо этилди.
📨Янги спорт мажмуаси ва ободонлаштирилган ҳудуд маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшлар ва болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, соғлом турмуш тарзини шакллантириши ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.



