“ЯНГИ ТОШКЕНТ” ЛОЙИҲАСИ: НАВОИЙ ВИЛОЯТИ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН РЕЖАЛАР
2026-11-19 12:10:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Янги Тошкент” лойиҳаси доирасида вилоятимиз учун ажратилган 100 гектар ер майдонида бўлиб, ҳудудда белгиланган режалар ва амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.

Мазкур ҳудудда барпо этилиши режалаштирилган замонавий кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, яшил ҳудудлар ҳамда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси лойиҳалари кўздан кечирилди.
Мастер-режага мувофиқ, 100 гектар майдонда 3,5 минг хонадонли 42 та кўп қаватли турар жой, 2 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, клиникалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда сайилгоҳлар барпо этилиши белгиланган.
Шунингдек, лойиҳани амалга оширишга маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторларни жалб этиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил қилиш, зарур инфратузилмани шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.



