НАВОИЙ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ ХАЛҚАРО АВИАЦИЯ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТДИ
2026-11-18 17:10:00 / Янгиликлар

Конференция доирасида аэропорт вакиллари Emirates, Jet Met Aviation, Newair Logistics ҳамда бошқа қатор авиакомпания ва логистика компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.
Мулоқотлар давомида Навоий халқаро аэропортининг салоҳияти, мавжуд инфратузилмаси, операцион имкониятлари ҳамда тижорат таклифлари тақдим этилди. Шунингдек, авиация ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, янги имкониятларни ўрганиш ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур конференцияда иштирок этиш Навоий халқаро аэропортининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги ҳамкорларни жалб этиш ҳамда аеропортнинг авиация ва логистика соҳасидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.



