Қоражонда 1,2 миллион долларлик минерал ўғит ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади
2026-11-17 16:30:00 / Янгиликлар

Умумий қиймати 1,2 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳа учун 1,9 гектар ер майдони ажратилган. Корхонага Хитой технологияларини жалб этиш ва йиллик 30 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиқариш қувватини яратиш кўзда тутилган.
Лойиҳани 2026–2027 йилларда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, унинг натижасида 35 та янги иш ўрни яратилиши, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 136 миллиард сўмга етказилиши ҳамда бюджетга 14–17 миллиард сўм тушум таъминланиши кутилмоқда.
Шунингдек, корхонада 3 турдаги минерал ўғит маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маҳсулотнинг 30 фоизини экспортга йўналтириш ҳамда импорт ҳажмини 1,5 миллион АҚШ долларига қисқартириш мақсад қилинган.
Мазкур ташаббус ҳудудда саноат салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.



