Навбаҳорда 15 минг тупга яқин кўчат экилди
2026-11-13 16:30:00 /
Навбаҳор тумани "Қоражон" маҳалласидаги 12 гектар майдонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Унда корхона ва ташкилот ходимлари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ҳудудга 15 минг тупга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишди.
Ташаббусдан кўзланган мақсад — яшил ҳудудларни кенгайтириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва маҳалла қиёфасини янада ободонлаштириш.
Бугунги меҳнат эртанги авлод учун соғлом экологик муҳит яратишга хизмат қилади.




