Суюлтирилган газ етказиб беришда масъулият ва шаффофлик муҳим
2026-11-10 18:25:00 / Янгиликлар
Навоий вилоятида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш, маиший газ баллонларини етказиб бериш жараёнлари ўрганилди.

Ўрганиш ишлари «Ҳудудгаз Навоий» газ таъминоти филиалида ўтказилиб, электрон дастур орқали газ етказиб бериш даврийлиги ва мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.
Маълумотларга кўра, вилоятда 107 минг 113 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, уларга хизмат кўрсатиш учун 27 та махсус техника жалб этилган.
Ўрганиш давомида газ баллонларини ўз вақтида етказиш, чекка ҳудудларда таъминот узлуксизлигини таъминлаш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


