САРМИШСОЙ — ТАРИХ, ТАБИАТ ВА САЛОМАТЛИК МАСКАНИ
2026-10-28 11:15:00 / Янгиликлар
Навбаҳор туманида ташкил этилган инфотур доирасида хорижий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Сармишсойга ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида иштирокчилар қадимий қоятош суратлари, бой тарихий-маданий мерос ва бетакрор табиат манзаралари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳудуддаги замонавий туризм ва соғломлаштириш маркази фаолияти, сайёҳлар учун яратилган шароитлар, дам олиш ва соғломлаштириш имкониятлари ҳақида маълумот олдилар.
Қадимий тарих, гўзал табиат ва замонавий соғломлаштириш имкониятларини ўзида мужассам этган Сармишсой Навбаҳор туманининг ўзига хос сайёҳлик масканларидан биридир.
Мазкур инфотур ҳудуднинг бой тарихи, табиий гўзаллиги ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилишга хизмат қилади.





