ҲАВОГА НИМАЛАР ЧИҚАРИЛЯПТИ? НАВОИЙДА ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИНГ «КЎЗЛАРИ»
2026-10-27 16:15:00 / Матбуот анжуманлари
Навоий вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси раҳбарияти иштирокида, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилаётган пресс-тур давомида саноат корхоналарида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар устидан назорат қилиш тизими билан яқиндан танишилди.

🔎 Эътибор марказида — автоматик мониторинг станциялари.
Иштирокчилар атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларининг ишлаш жараёни, уларнинг экологик назоратдаги аҳамияти ҳамда ҳаво сифатини кузатиш имкониятларини кўздан кечирди.
📊 Маълумот учун, Навоий вилоятида атмосфера ҳавоси ҳолатини кузатиш мақсадида жами 104 та қурилма — 13 та автоматик мониторинг станцияси ва 91 та автоматик стационар кузатув пости ўрнатилган.
Пресс-турдан кўзланган мақсад — экологик назорат механизмларини жамоатчиликка очиқ намоён этиш, ҳаво сифатини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида холис ва ишончли маълумот бериш.







