Зарафшонда автомобил транспорти ходимлари куни муносабати билан автошоу ташкил этилди
2026-10-24 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун Зарафшон шаҳрида "Автомобиль транспорти ходимлари куни" муносабати билан ташкиллаштирилган автошоу бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, шаҳар прокурори Шавкат Шерназаров, шаҳр ИИБ бошлиғи Сардор Латипов, НКМК АЖ МКБ директори Отабек Мустакимов ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.

Шоу аввалида шаҳар ҳокими, МКБ директори ва АТБ директори сўзга чиқишиб, автомобил транспорти ходимлари ва шаҳар аҳолисини бугунги касб байрами билан самимий табриклашди.
Шундан сўнг НКМК АЖ таркибидаги корхоналарда фаолият юритадиган енгил автомобил ҳайдовчилари иштирокида мусобақа ташкил этилди. Шунингдек, тоғ-кон саноатида фойдаланиладиган оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари кўргазмаси ва иш жараёнидан лавҳалар намойиш этилди.






