ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ЗАМОНАВИЙ ИМКОНИЯТЛАР: НАВОИЙДА ПРЕСС-ТУР
2026-10-22 11:05:00 / Матбуот анжуманлари

Пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари 23-мактабда бўлиб, таълим муассасасида яратилган шароитлар, ўқув жараёни, таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
📊 Навоий вилояти таълим тизими рақамларда:
🔹 Вилоятда 367 та умумтаълим мактаби фаолият юритмоқда.
🔹 Мактабларда 195 минг нафардан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда.
🔹 Таълим сифатини баҳолашнинг янги тизими 202 та мактабда жорий этилиши белгиланган.
🔹 Янги баҳолаш тизими жорий этилган мактабларда натижадорлик кўрсаткичи 72,5 фоиздан 81 фоизга кўтарилган.
🔹 Сўнгги беш йилда мактабларда 20 780 та янги ўқувчи ўрни яратилган.
🔹 300 дан ортиқ мактабга 10 минг дона компьютер, 200 та мактабга эса 2 480 дона электрон доска ва лаборатория жиҳозлари етказиб берилган.
Пресс-турдан кўзланган мақсад — таълим муассасаларидаги ўзгаришларни жойида ўрганиш, эришилаётган натижаларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда соҳадаги долзарб вазифаларни ёритиш.
📚 Таълим сифати — келажак тараққиётининг муҳим омили!



