НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДАГИ КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2026-10-16 10:40:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий вилоятида яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган республика миқёсидаги кўргазмали семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда республика ҳудудларидан келган соҳа вакиллари Навоий вилоятида яйлов майдонларини ўзлаштириш, чўл-яйлов ўсимликлари қопламини тиклаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Тадбир давомида Конимех ва Қизилтепа туманларидаги илғор тажрибалар ўрганилиб, яйлов ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда чорвачилик лойиҳаларини ривожлантириш бўйича тажриба алмашилмоқда.

