Навбатдаги аппарат йиғилиши бўлиб ўтди
2026-09-28 16:00:00 /

Шунингдек, октябрь ойида ижроси таъминланиши лозим бўлган 253 та топшириқ юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.
Масъул раҳбарларга ижро интизомини кучайтириш ва топшириқларни белгиланган муддатларда тўлиқ бажариш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, вилоят ҳокими қабулларида берилган топшириқлар ижроси танқидий таҳлил этилди.
Жорий йилнинг 5 сентябрь кунидаги шахсий қабулда 17 та мурожаатнинг 10 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 11 сентябрь куни Навбаҳор туманидаги сайёр қабулда 17 та мурожаатнинг атиги 7 таси ижобий ҳал этилгани айтиб ўтилди. Айрим мурожаатлар бўйича белгиланган муддатлар ўтганига қарамай, масъуллар томонидан ҳалигача маълумот тақдим этилмаган.
Масъул раҳбарларга мурожаатларни ўз вақтида ва натижадор ҳал этиш, ҳар бир топшириқ ижроси учун шахсий масъулиятни ошириш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.


