Қадимий карвонлар йўлида — замонавий авлод учун янги манзил!
2026-09-23 17:10:00 / Матбуот анжуманлари

Лойиҳанинг стратегик жойлашуви уни бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудуд аҳолиси ва саёҳатчилари учун қулай масканга айлантириши кўзда тутилмоқда.
Навоий — 1,1 млн, Бухоро — 2,1 млн аҳоли, шунингдек Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманларининг қарийб 800 минг нафар аҳолиси учун «MALIK KARVON Family Park» замонавий ҳордиқ ва хизмат кўрсатиш маскани сифатида хизмат қилиши мумкин.
Бу ерда меҳмонлар ботаника боғини томоша қилиши, замонавий кўнгилочар масканлардан фойдаланиши ва сафар давомида зарур хизматларни бир жойнинг ўзида олиши мумкин.
Лойиҳа муаллифлари «MALIK KARVON Family Park»ни келгусида нафақат Навоий вилояти, балки Самарқанд — Бухоро — Хоразм туристик йўналишидаги муҳим ва машҳур stop-pointлардан бирига айлантиришни мақсад қилган.







