2026 ЙИЛДА СПОРТ СОҲАСИДА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР
2026-09-18 09:40:00 / Ижтимоий соҳага оид статистик маълумотлар

Оммавий спорт ва ёшлар қамрови
🏃 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақаларида иштирок этиш мақсадида онлайн платформа орқали 117 минг нафар ёш рўйхатдан ўтиб, оммавий спорт мусобақаларида иштирок этди.
🏅 Аҳолини оммавий спортга қамров даражаси 21 фоизга етказилди.
🏫 Умумтаълим мактабларида ташкил этилган спорт клубларида шуғулланувчилар сони 13,4 минг нафарга етказилди.
💪 Спорт таълим муассасаларида доимий шуғулланувчилар сони 20 минг нафардан оширилди.
🎽 Спортчилар учун яратилган шароитлар
Спорт мусобақалари иштирокчилари учун 1,9 млрд сўмлик 16,2 минг комплект спорт формаси, маҳаллалар учун эса 360 млн сўмлик 4 турдаги 2,5 мингта спорт жиҳози етказиб берилди.
Шунингдек, вилоятдаги 17 та спорт мактаби спортчилари 895 млн сўмлик спорт жиҳози билан таъминланди.
🏅 Халқаро ва республика мусобақаларида юқори натижалар:
“Президент олимпиадаси” спорт мусобақаларининг вилоят босқичида 19 та спорт тури бўйича 2 минг нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Вилоят босқичида иштирок этган спортчиларнинг 301 нафари Республика босқичига йўлланма олди.
716 нафар спортчи Ўзбекистон Миллий терма жамоалари таркибига қабул қилинди.
🥇 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят спортчилари томонидан жами 1 063 та медаль қўлга киритилди:
🥇 328 та олтин
🥈 325 та кумуш
🥉 412 та бронза
🌍 Эътиборга молик натижалар
🤼 Юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида У-17 ёш тоифасида Ҳасанов Бунёд олтин медални қўлга киритиб, икки карра Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
🛶 Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида Мавлонова Шаҳризода олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.
🏃 Пара енгил атлетика бўйича Гран-при мусобақасида Акобиров Жамолиддин олтин медалга сазовор бўлди.
🏊 Пара сузиш бўйича Жаҳон серияси мусобақаларида Бахтиёров Сардор ва Мирманов Диас олтин медалларни қўлга киритди.
🏋️ Пара пауэрлифтинг бўйича Осиё чемпионатида Эшбоев Умид 2 та олтин медални қўлга киритди.
🏋️♀️ Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Абдумуталова Маржона олтин медалга сазовор бўлди.
🤸 Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида Темирхонов Ахрорхон бронза медални қўлга киритди.
🏟️ Спорт инфратузилмаси ривожланмоқда
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида умумий қиймати 4,2 млрд сўмлик 3 та спорт объекти фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, умумий қиймати 9,5 млрд сўмлик 6 та спорт иншоотида қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
📈 Спортда янги марралар сари!
Эришилган натижалар — спортчилар, мураббийлар ва соҳа вакилларининг фидокорона меҳнати самарасидир. Олдинда янада юксак мақсадлар, янги мусобақалар ва янги ғалабалар турибди!
Биргаликда — соғлом авлод, оммавий спорт ва юксак натижалар сари!





