"Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интеллектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
2026-09-17 11:55:00 /

Мазкур анжуман таълим тизимига замонавий инновацияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш, педагог кадрлар интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда соҳадаги мавжуд долзарб муаммоларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва уларнинг ечимларини белгилашга бағишланди.
Анжуман доирасида мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идоралари, илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим ва ҳудудий педагогик маҳорат марказлари вакиллари, шунингдек, хорижий давлатлардан нуфузли олимлар ва мутахассислар ўзларининг маърузалари билан онлайн ва оффлайн форматда қатнашдилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи, т.ф.н., доцент Анвар Баҳромов ва Навоий вилояти педагогик маҳорат маркази директори Ўктамжон Марданов анжуманни кириш сўзи билан очиб беришди.
Ялпи мажлисда бир қатор етакчи мутахассисларнинг долзарб мавзулардаги чиқишлари тингланди.
🔵Навоий вилояти педагогик маҳорат маркази хорижий маслаҳатчиси, филиппинлик Бернардо Мелчор – “Хориж таълимидаги инновациялар”;
🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқармаси бош мутахассиси Қодир Каримбердиев – “Ўзбекистон таянч ўрта таълимида ўқиш саводхонлигининг амалдаги ҳолати ва мавжуд муаммолар”;
🔵 Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиали директори, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Шахриёр Холбаев – “Интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш ва инсон капиталини шакллантиришнинг долзарб масалалари”;
🔵 Навоий инновациялар университети "Иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси мудири, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Беҳзод Яркулов – “Сунъий интеллект ва норавшан когнитив моделлаштириш асосида рақамли таълим сифатини баҳолаш ва бошқариш модели”;
🔵М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети Фалсафа кафедраси доценти, ПҳД Анаркул Есимова – “Сохранение национальной идентичности и духовного наследия в условиях развития искусственного интеллекта”;
🔵 А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти "Таълим менежменти" кафедраси доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Дилноза Юсупова – “Мактаб директорларининг бошқарув кўникмаларини синергетик ёндашув асосида ривожлантиришнинг инновацион механизми”;
🔵 Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази "Фанларни ривожлантириш бўлими" бошлиғи Шарофиддин Абдурашидов – ўқув жараёнларини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш йўналишида;
🔵 Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси Хорижий тиллар мактаби ўқитувчиси Мавлуда Кенгбоева – олий таълимда инвестицияларни жалб этиш ва интеллектуал салоҳиятни такомиллаштириш масалалари юзасидан;
🔵 Навоий вилоят педагогик маҳорат маркази Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедраси профессори, психология фанлари доктори Фахриддин Рўзиқулов – миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўқувчи шахсининг психологик ривожланишига таъсири ҳақида;
🔵А.И.Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети методисти, “ЗЎР!” (“КЛАСС!”) лойиҳаси иштирокчиси Нурия Иксанова – “Современные методы преподавания русского языка как иностранный” мавзусида;
🔵 Навоий вилоят педагогик маҳорат маркази "Ижтимоий-иқтисодий ва амалий фанлар методикаси" кафедраси мудири Жаҳонгир Пўлатов – барқарор жамиятни барпо этишда инсон капитали ва ижтимоий рационализациянинг ўзаро алоқадорлиги юзасидан, кафедраси доценти Лазиза Муҳамадиева эса – тарих дарсларида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари бўйича муҳим таклиф ва тавсиялар беришди.
Анжуман қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ва амалий таклифларга бой тарзда ўтиб, иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш ва тажриба алмашиш имкониятини яратди.



