Навоийда оммавий югуриш марафони ўтказилди
2026-09-17 11:50:00 /
Бугун Навоий шаҳрида талаба ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида 3 километр масофага мўлжалланган “Silk Road Uzbekistan” ва “Талаба югур” номли навбатдаги оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида марафонга Навоий шаҳридаги Ислом Каримов шоҳ кўчасидан старт берилди. Унда 5 мингдан ортиқ иштирокчи ва спорцевар ёшлар марра сари саф тортиб, ўзаро биринчилик учун имкониятларини синовдан ўтказди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда Навоий вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Муртозаев ҳамда соҳа масъуллари иштирок этиб, ғолибларга диплом ва медалларни топширди.


