НУРОТАДА ЗАМОНАВИЙ ЖАМОАТ ПАРКИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА
2026-09-15 14:10:00 / Ақлли шаҳар
Нурота тумани "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий жамоат паркини барпо этиш ишлари жадал давом этмоқда.

Жараённи кўздан кечириш мақсадида Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Рустам Сулаймонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Акбар Ниёзов ҳамда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
🏞 Лойиҳа доирасида 1,5 километр узунликдаги саломатлик йўлаги қурилиб, тунги ёритиш тизими, яшил зоналар ташкил этилди, суғориш тармоқлари тортилди, фаввора ва замонавий ўриндиқлар ўрнатилди.
🌿 Натижада маҳалла аҳолиси учун сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва оилавий ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган, кўкаламзорлаштирилган, ёритилган ва замонавий инфратузилмага эга қулай жамоат маскани яратилади.




