Навоийда 22 мингдан зиёд бола 1-синфга қабул қилинди
2026-09-08 10:35:00 / Ижтимоий соҳага оид статистик маълумотлар

Ўтган ўқув йилида умумтаълим мактабларини 12 213 нафар ўқувчилар 11-синфни битириб, уларнинг 90,7 фоизи олий таълимга кириш учун ҳужжат топшириб тест синовларида иштирок этди.
Тест синовларида иштирок этган 110301 нафар ўқувчиларнинг ўртача балли 112,8 баллни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан (ўтган йили 93,2 балл) 19,5 баллга ОШДИ.
Битирувчиларининг 579 нафар максимал189 баллни қўлга киритиб муддатидан олдин талабалик сафига қабул қилинганлиги, барчамизни бирдек қувонтириб, ўтган йилга нисбатан 270 нафарга ошгани республикада энг яхши кўрсаткич сифатида баҳоланди.
Шунингдек, жорий йил Навоий вилояти мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш ва ўртача балл кўрсаткичлари бўйича Республикада биринчиликни эгаллади.


