Мактаблар инфратузилмаси яхшиланмоқда
2026-09-02 10:25:00 / Ижтимоий соҳага оид статистик маълумотлар

Хусусан, 60 та умумтаълим мактабларида (3 та янги қурилиш, 39 та реконструкция, 9 та мукаммал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида 6 200 та ўқувчи ўрни янгидан яратилган бўлса, 16 806 та мавжуд ўқувчи ўрни мукаммал таъмирланишига 146 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.
Бунинг натижасида вилоятдаги мактабларнинг қуввати 1,0 га туширилиб, 2,5 ва 3 коэффициентда ишлайдиган мактаблар тўлиқ тугатилди.
Ўтган ўқув йили мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида республика ва маҳаллий бюджетнинг 9,0 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан 1 033 дона компьютер, 74 дона электрон доскалар олиб берилди.
Шунингдек, ўқувчиларга сифатли таълим берилишини янада яхшилаш мақсадида умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди бойитилди. Умумтаълим мактабларини дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминлашда ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.



