Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганишга бағишланган учрашув ўтказилди
2026-09-13 12:10:00 /
Навбаҳор туман адлия бўлими томонидан “Арабхона" маҳаллада ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон ва 239-сон қарорлари асосида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 5 тоифага киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида хабардорлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
✅Давра суҳбати давомида иштирокчиларга амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар, давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий тавсиялар берилди.

