Навоий вилояти делегацияси Мисрда: янги ҳамкорлик уфқлари
2026-09-15 10:25:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги вилоят делегацияси расмий ташриф билан Миср Араб Республикасига етиб борди.

Навоий вилояти каби қуруқ иқлимли ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда Миср тажрибаси муҳим аҳамиятга эга. Ташриф давомида чўл ҳудудларини ўзлаштириш, сувни тежовчи замонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш, чорвачилик ва ем-хашак базасини шакллантириш, яйловларни самарали бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича тажрибалар ўрганилади.
🌱 Мазкур тажрибаларни Навоий вилояти шароитига мослаштириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда янги қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилади.
✈️Бизни кузатиб боринг, ташриф тафсилотлари ва эришилган келишувлар ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.
