ЯНГИЛАНГАН ПОЛИКЛИНИКА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-09-04 10:10:00 /

Байрам олдидан эса ҳудудларда ўнлаб янги объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Бугун ҳам шундай объектларнинг бир нечтаси ишга туширилди.
Жорий йилги байрамни ҳудуддаги Зарметан маҳалласи аҳолиси ўзгача руҳда кутиб олмоқда. Чунки жорий йилнинг ўтган даврида Зарметан маҳалласида 30 млрд. сўмга яқин маблағлар эвазига
- 17 км. ички йўллар асфальтлаштирилди;
- 19,2 км. янги ичимлик суви тармоғи тортилди;
- 20 км. электр тармоқлари янгиланиб, 6 та янги трансформаторлар ўрнатилди;
- 15-умумий ўрта таълим мактабининг мавжуд 670 ўринли блоги мукаммал таъмирланиб, қўшимча 240 ўринли ўқув блоги қурилди;
- Ҳудуддаги мавжуд спорт иншооти замонавий тарзда реконструкция қилинмоқда;
- Аҳолига туну кун хизмат кўрсатувчи 24/7 кўча ташкил этилмоқда.
Шу билан бирга, бугун тегишли дастур асосида 2,2 млрд. сўм маблағлар эвазига мавжуд 75 қатновли биноси мукаммал таъмирланиб, қўшимча 30 қатновли бино қурилган 19-оилавий поликлиникаси ҳам фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман ҳокими Бекзод Бобомуродов сўзга чиқиб, барчани қўшалоқ байрамлар билан табриклаб, Зарметан маҳалласида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Жараёнда рамзий ленталар қирқилиб, тадбир иштирокчилари янгиланган поликлиника билан, ундаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.



