“Жамоамизда коррупсияга ўрин йўқ” мавзусида очиқ давра суҳбати ўтказилди
2026-09-03 15:15:00 / Янгиликлар
Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчилар учун Пайшанба — профилактика куни муносабати билан “Жамоамизда коррупцияга ўрин йўқ” мавзусида очиқ давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчилар ўртасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, қонунийлик ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, хизмат фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олишдан иборат бўлди.
Очиқ мулоқот давомида коррупция нафақат қонунбузарлик, балки жамоада ўзаро ишонч, адолат ва хизмат интизомига путур етказувчи иллат экани алоҳида таъкидланди. Ҳар бир ҳарбий хизматчининг ўз хизмат вазифасига ҳалол ва виждонан ёндашиши, берилган ваколат ва имкониятлардан фақат қонун доирасида фойдаланиши муҳимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.


