“ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР!” — ЁЪЛЛАРДА БОЛАЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЭЪТИБОРДА!
2026-09-09 09:40:00 /
Жорий йилнинг 2-сентябридан 22-сентябрига қадар республика миқёсида ўтказилаётган “Диққат, болалар!” тадбири доирасида Навоий шаҳридаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — вояга етмаганлар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш маданиятини оширишдан иборат.



