АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2026-09-09 12:05:00 /
Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев "Нурфахр" маҳалласида бўлиб, Камбағал оилалар реестрига киритилган хонадонларни хатловдан ўтказиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганиш давомида ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, оила аъзоларининг бандлиги, мавжуд даромад манбалари ҳамда қўшимча даромад олиш имкониятлари таҳлил қилинди.
Айниқса, ишсиз фуқароларни доимий ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ва оилавий даромад манбаларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳокими масъулларга ҳар бир хонадон кесимида аниқ режа ишлаб чиқиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аниқланган муаммоларни шунчаки қайд этиб қолмасдан, уларни ижобий ҳал этиш бўйича амалий чораларни кўриш вазифасини белгилади.


