Инвестиция лойиҳалари ижроси танқидий муҳокама қилинди
2026-09-07 09:10:00 / Янгиликлар
“Ҳоким соати”да 2026 йилги Ҳудудий инвестиция дастури ижроси танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Йил якунига қадар 602 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган бўлса, бугунги кунга қадар 325 таси амалга оширилган. Айниқса, Хатирчи, Кармана, Навбаҳор, Нурота ва Учқудуқ туманларида йирик инвестиция лойиҳаларини ишга туширишда сусткашликка йўл қўйилаётгани танқид қилинди.
Масъул раҳбарларга йилнинг қолган ойларида лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳар бир лойиҳа ижросини кунлик назоратга олиш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича қатъий вазифалар белгиланди.
Шунингдек, туман-шаҳар ҳокимликлари ва тижорат банкларига сентябрь–декабрь ойларида ишга тушириладиган ҳамда 2027 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириб, тақдимот қилиш вазифаси топширилди.


