“Ҳоким соати”: ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш масаласи танқидий муҳокама қилинди
2026-09-07 09:25:00 / Янгиликлар

Хусусан, Edo.ijro.uz электрон тизими орқали назоратда турган ҳужжатлар ижроси ҳамда аввалги йиғилишларда берилган топшириқларнинг бажарилиши танқидий кўриб чиқилди. Масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижрони белгиланган муддатларда таъминлаш, ҳар бир вазифа натижадорлиги учун шахсий масъулиятни ошириш бўйича огоҳлантирилди.
Шунингдек, мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли мурожаатларининг кўпайишига асосий сабаблардан бири — фуқаролар муаммоларини маҳаллаларнинг ўзида ўрганиш ва ҳал этиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаётгани таъкидланди.
Йиғилишда раҳбарларга ҳар бир топшириқ ижросини шахсий назоратга олиш, мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, сайёр қабулларни самарали ташкил этиш ҳамда аҳоли муаммоларини жойида ҳал қилиш бўйича қатъий вазифалар белгилаб берилди.



