Оқ йўл Сизга, азиз битирувчилар!
2026-07-27 13:00:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида 2025/2026 ўқув йили битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Байрам тадбирида битирувчилар, ота-оналар, профессор-ўқитувчилар ҳамда университет жамоаси иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан “НКМК” АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қувондиқ Санақулов, Навоий вилояти прокурори Абдуқаҳҳор Муллажонов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азат Тасбаев, НДКТУ ректори Бахтиёр Мардонов ҳамда Навоий давлат университети ректори Мухиддин Калонов битирувчиларни самимий табриклаб, уларга келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилашди.
Шундан сўнг битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Ушбу унутилмас кун барчага ўзгача кўтаринкилик бахш этди.



