Темир йўл атрофи ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш ишлари муҳокама қилинди
2026-07-22 09:55:00 / Янгиликлар

Маълум қилинганидек, вилоят ҳудудидан қарийб 80 километр масофада темир йўл ўтади. Шу муносабат билан темир йўл ёқаларида жойлашган биноларнинг фасад қисмини замонавий кўринишга келтириш, муҳандислик инфратузилмасини тартибга солиш, кўкаламзорлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жойида муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари ҳудудларнинг ташқи кўриниши вилоятнинг умумий имижи ва инвестициявий жозибадорлигига бевосита таъсир кўрсатишини таъкидлаб, ҳар бир объект бўйича аниқ режалар асосида иш ташкил этиш, белгиланган муддатларда сифатли натижага эришиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини комплекс ёндашув асосида амалга ошириш ҳамда ҳудудларнинг меъморий қиёфасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.




