САРДОБАда замонавий оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди
2026-07-19 13:15:00 /

Мазкур маскан 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ эвазига қурилиб, замонавий тиббий стандартлар асосида жиҳозланди. Аввалги бино йиллар давомида эскириб, бугунги талаб ва эҳтиёжларга жавоб бермай қолган эди.
Эндиликда эса ёруғ, шинам ва барча қулайликларга эга бўлган янги тиббиёт маскани 6,5 минг нафардан ортиқ аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатади.
Ушбу лойиҳа орқали аҳолининг бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти кенгайди, шифокорлар учун замонавий иш шароити яратилди, тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги янада ошади, энг муҳими, йиллар давомида аҳолини қийнаб келган эски бино муаммосига барҳам берилди.
Инсон қадри устувор бўлган Янги Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллага замонавий инфратузилма кириб бормоқда. Сардобадаги янги оилавий шифокорлик пункти ҳам ана шу эзгу ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.


