Битирувчиларга дипломлар тантанали топширилди
2026-07-17 14:25:00 /

Тантанали маросимни Навоий давлат университети ректори, профессор Мухиддин Калонов очиб бериб, битирувчиларни олий таълимни муваффақиятли якунлаганликлари билан самимий муборакбод этди ва уларга келгуси меҳнат фаолиятида улкан ютуқлар, юксак марралар, Ватан тараққиёти йўлида муносиб хизмат қилишларини тилади.
Тадбир давомида ўқиш ва жамоат ишларида юқори натижаларга эришган иқтидорли битирувчилар муносиб тақдирланди ҳамда бакалавр ва магистратура битирувчиларига олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли дипломлар тантанали равишда топширилди.
Жорий ўқув йилида университетни 35 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 4 662 нафар ҳамда 18 та магистратура мутахассислиги бўйича 227 нафар, жами 4 889 нафар талаба муваффақиятли тамомлади.


