Навоий вилояти ҳокими фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
2026-07-16 09:55:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

3 соат давом этган шахсий қабул жараёнида вилоят раҳбари аҳолини ташвишга солаётган масалалар, таклиф ва муаммоларни бирма-бир тинглади.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой таъминоти ва коммунал хизматлар, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам, кредит олиш, ишга жойлашиш ҳамда соғлиқни сақлаш каби масалаларни қамраб олди.
Қабул давомида жами 20 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу масалаларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолгани эса қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этганлиги сабабли тегишли тартибда кўриб чиқиш жараёнига олинди.
Мақсад — халқни рози қилиш, фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашишдир.


