НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ SMEC КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2026-07-15 20:05:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида вилоятда ирригация тизимини янада такомиллаштириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Навоий халқаро аэропорти фаолиятини ривожлантириш ва унинг логистика салоҳиятини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда истиқболда SMEC компанияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг инвестициявий, саноат ва туризм салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш мақсадида Германия ҳамда Франция давлатларида вилоят тақдимотларини ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.
Маълумот учун, SMEC — муҳандислик ва инфратузилма соҳасида фаолият юритувчи Бельгиянинг халқаро консалтинг компанияси. У 40 дан ортиқ мамлакатда йирик лойиҳаларни амалга оширган бўлиб, Ўзбекистонда 1999 йилдан буён сув хўжалиги, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат бошқаруви соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.


