Навоийда IT соҳасини ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-07-10 11:00:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Рақамли технологиялар вазирининг маслаҳатчиси Жамшид Эгамбердиев ҳамда IT Park Uzbekistan бош директори Азамат Караматовни қабул қилди.

Учрашув давомида Навоий шаҳрида замонавий IT Park комплексини барпо этиш, ҳудудга экспортёр IT-компанияларни жалб қилиш, рақамли хизматлар экотизимини янада ривожлантириш ҳамда соҳадаги инвестициявий имкониятларни кенгайтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, қурилиши режалаштирилаётган IT Park мажмуасининг лойиҳа тақдимоти кўриб чиқилиб, уни амалга оширишнинг ташкилий ва амалий жиҳатлари бўйича музокаралар ўтказилди.





