ДДронлар пахта парваришида: Хатирчида замонавий агротехнологиялар синовдан ўтмоқда
2026-07-08 09:45:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, тумандаги “Сулаймон Сайқали” фермер хўжалиги далаларида Хитойнинг Шинжон технологияси асосида иқлимга чидамли ва серҳосил “ХинЛуЗао-87” навли уруғлик чигит экилган эди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу далаларда етиштирилаётган ғўзани парвариш қилишда ҳам анъанавий усуллардан воз кечилиб, замонавий технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.
Жумладан, бугун пахта даласига дрон ёрдамида турли озуқалар (микроелементлар) ва зараркунандаларга қарши кимёвий воситалар сепилмоқда.
🛸 Дрон ёрдамида пуркашнинг афзалликлари нимада?
Вақт ва ресурс тежалиши: Оддий техникаларга қараганда бир неча баробар тезроқ ишлов берилади;
Юқори самарадорлик: Дорилар ғўза баргининг остки ва устки қисмига бир текисда етиб боради;
Пахта ҳосилини асраш: Тракторлар каби ғўза қаторларига зарар етказмайди ва нишолларни босиб кетмайди.


