Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ва автомобилсозлик: Навоийда янги қувватлар ишга туширилмоқда
2026-07-05 13:15:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти раҳбари Нормат Турсунов шаҳардаги “Гидро Станко Сервис” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва истиқболли режалар билан танишди.

Корхона маҳаллийлаштириш дастури доирасида салмоқли натижаларга эришган. Бугунги кунда 100 дан ортиқ йирик қурилмалар, 1000 дан зиёд турдаги эҳтиёт қисмлар импорт ўрнини босиш мақсадида шу ернинг ўзида тайёрланмоқда.
Шунингдек, корхона томонидан автомобилсозлик саноатига йўналтирилган қўшимча лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда янги тармоқнинг қурилиш ишлари қизғин паллада бўлиб, вилоят ҳокими объектдаги бунёдкорлик суръатларини бевосита жойида ўрганди.



