БОЙМУРОДЛИКЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
2026-07-03 10:55:00 /
Юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Конимех тумани чегараолди ҳудудида жойлашган овул - "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла"га айланаётган "Боймурод" овул фуқаролар йиғинида янгидан барпо этилган сунъий қопламали усти ёпиқ замонавий стадион фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари М.Тулегенов, овул нуронийлари ва ёшлари, спортчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар барчани ушбу спорт маскани очилиши билан табриклади ва нуронийлар иштирокида очилиш маросими ленталари кесилди.
Мустақиллигимиз 35 йиллигида овул ёшларининг спорт билан шуғулланиб, келгусида мусобақаларда иштирок этишларида ушбу замонавий спорт майдони муҳим аҳамият касб этади.
Очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилди. Овул ёшлари иштирокида футбол мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.




