180 нафар эҳтиёжманд аёллар учун унутилмас оромгоҳ
2026-07-03 11:40:00 / Янгиликлар
Айни пайтда Навоий вилоятидан 180 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги замонавий дам олиш масканида ҳордиқ чиқармоқда.

Мазкур ташаббус хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий ҳордиқ чиқариши ҳамда руҳий тикланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, дам олиш давомида улар учун маданий-маърифий ва психологик тадбирлар ҳам ташкил этилади.
Бу каби эзгу ташаббуслар хотин-қизларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларга эътибор ҳамда ғамхўрликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.





