"Рақамли келажак – ёшлар қўлида!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди
2026-07-03 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов сўзга чиқиб, ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарга йўналтириш, IТ соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
Тадбир давомида Япония таълим тажрибасини туман ёшлари учун кенг жорий этиш, халқаро даражадаги IТ таълими ва бандлик имкониятларини кенгайтириш юзасидан муҳим келишувларга эришилди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, туман ҳокимининг 2-сон умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан ўтказган учрашувида ўқувчилар томонидан робототехника жиҳозлари билан таъминлаш бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилган эди. Мазкур ташаббус амалий ижросини топиб, тадбир давомида туман ҳокими ташаббуси билан иқтидорли ёшларга ноутбуклар, бир қатор таълим муассасаларига эса замонавий робототехника жиҳозлари топширилди.
Мазкур ташаббуслар Хатирчи ёшларининг замонавий таълим, инновацион технологиялар ва халқаро имкониятлардан самарали фойдаланишлари учун муҳим қадам бўлди.



