Бандликни таъминлаш йўлида навбатдаги самарали ташаббус
2026-06-29 14:50:00 /
Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ташаббуси билан Навбаҳор тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тумандаги ишсиз хотин-қизлар, камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида сайёр меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир доирасида 50 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар Кармана туманидаги Эркин иқтисодий саноат зонасида фаолият юритаётган "АКФА Пласт" ҳамда Навоий шаҳридаги "Бахт Текстил" корхоналарига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат шароитлари ва мавжуд бўш иш ўринлари билан яқиндан танишди.
Иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида ўтказилган бевосита суҳбатлар натижасида 17 нафар ишсиз фуқаро ўзларига мос ва мақбул бўлган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди.
Бундай сайёр меҳнат ярмаркалари фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда корхоналарнинг малакали ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.




