Диққат, йўловчилар! Шаҳар автобусларида тўлов қоидалари қатъийлашади
2026-07-01 17:10:00 /
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб йўналиш шартномаси асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида тўлов тизимининг янги тартиби жорий этилади.

⚖️ Янги тартибга кўра:
Йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини дарҳол тўлашлари шарт.
Тўловни транспорт ёки ижтимоий карталарни валидаторга теккизиш, банк карталари, смартфонлар (QR-код) ва бошқа контактсиз воситалар орқали амалга ошириш мумкин.
❕Агар йўлкира ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса ёки имтиёз тасдиқланмаган бўлса, йўловчи "чиптасиз" ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.
🚦 Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Автобусга чиққан заҳотингиз йўлкира тўловларини вақтида амалга оширишни унутманг.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
