Навоийда Матбуот ва ОАВ ходимлари тақдирланди
2026-06-27 14:05:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида ўтган ушбу тантанали тадбирда жамиятимиз кўзгуси, халқ билан мулоқотнинг мустаҳкам кўприги бўлган бир гуруҳ фаол ва фидойи журналистлар, блогерлар ҳамда соҳа фахрийлари юксак эҳтиром билан қутланди. Вилоят раҳбари журналистларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатларини юксак баҳолаб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги тарихий ўзгаришларни холис ва тезкор ёритишда, Навоий воҳаси салоҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб этишда жонбозлик кўрсатаётган ижодкорларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.
«Сизларнинг ҳар бир чиқишингиз, куюнчаклик билан ёзилган мақола ва репортажларингиз вилоятимиз ривожига, халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда», — дея таъкидлади вилоят ҳокими.
Байрам муносабати билан соҳада алоҳида намуна кўрсатган, қалами ўткир бир гуруҳ ОАВ вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.





