ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2026-06-29 16:55:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманида жойлашган "Zarafshan Industries Technology" МЧЖ фаолияти билан танишди ҳамда корхона ҳудудида амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳалари юзасидан мутасаддилар билан мулоқот қилди.

Таъкидланганидек, кимё технопаркини барпо этиш доирасида жами 18 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда шуларнинг 2 тасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган, 5 та лойиҳада эса қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг 2 000 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Ташриф давомида вилоят ҳокими лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш, қурилиш ишлари сифатини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда инвесторларнинг мавжуд муаммоларини тезкор ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.




