Навоий вилояти ҳокими фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
2026-06-23 12:30:00 / Янгиликлар

6 соат давом этган қабул жараёнида вилоят раҳбари аҳолини ташвишга солаётган масалалар, таклиф ва муаммоларни бирма-бир тинглади.
🧩Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой таъминоти ва коммунал хизматлар, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолияти, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш ишлари, соғлиқни сақлаш каби мавзуларни қамраб олди.
💬Қабул давомида кўтарилган ҳар бир мурожаат диққат билан ўрганилиб, қонуний ечим топиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Ижроси муддат талаб қиладиган масалалар эса вилоят ҳокимлиги назоратига олинди.
⚛️Мақсад — халқни рози қилиш, фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашишдир.





