Навоийда янги саноат лойиҳаларига пойдевор бўлаётган форум
2026-06-16 09:55:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Россиянинг йирик «АРНEСТ» (ARNEST) компанияси бош директорининг ўринбосари, Татарстон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Навоий саноатни ривожлантириш комплекси»даги «Uni Group Navoiy» компанияси лойиҳалари координатори билан юзма-юз музокаралар ўтказди.
Учрашувда ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳаларни янада тезлаштириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, тайёр маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини тизимли йўлга қўйиш ва янги бозорларни забт этиш масалалари атрофлича келишиб олинди. Музокаралар самарали ва келажакдаги катта режаларга бой бўлди.
📌Маълумот учун: «АРНEСТ» компанияси Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва ҳудудда юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим стратегик ҳамкорлардан бири ҳисобланади.
Соҳадаги энг йирик янгиликларни биз билан кузатиб боринг!


