Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди
2026-06-05 09:55:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибига киритилган муҳим масалалар муҳокама қилиниб, дастлаб Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йилдаги ижроси бўйича Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган ташқи аудит натижалари тўғрисида Ҳисоб палатаси масъул ходими Тўйчиев Ҳамза Хакимовичнинг ахбороти эшитилди. Масала юзасидан депутатлар томонидан билдирилган савол ва таклифларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Шунингдек, Навоий шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласи ҳамда Кармана туманида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш жараёнларини амалга оширишга оид масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда вилоятда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм ва инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш, ерларнинг сув таъминотини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишга қаратилган дастурларни тасдиқлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар кўриб чиқилди.
Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли доимий комиссияларнинг хулосалари эшитилиб, қарор лойиҳалари депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессия якунларига кўра, кун тартибидаги барча масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар депутатлар томонидан маъқулланди.

