Сардоба маҳалласида аҳолига хизмат кўрсатувчи сайлгоҳ кўчаси барпо этилмоқда
2026-06-08 13:55:00 / Ақлли шаҳар

Мазкур лойиҳа маҳалла инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз дам олиш муҳитини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуднинг туристик ва ижтимоий жозибадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ташриф давомида вилоят ҳокими томонидан сайлгоҳ ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, пиёдалар йўлаклари, ёритиш тизимлари, кўкаламзорлаштириш тадбирлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш режалари кўриб чиқилди. Масъулларга қурилиш ишларининг сифати ва муддатларига алоҳида эътибор қаратиш, ҳудуднинг архитектуравий қиёфасини замонавий талаблар асосида шакллантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, сайлгоҳ кўчасининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳолиси учун қулай дам олиш маскани яратиш билан бирга, янги иш ўринларини ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Лойиҳа доирасида ҳудуднинг обод қиёфасини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ҳамда аҳоли учун зарур шароитларни яратиш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда.





