ВИЛОЯТДА ҒАЛЛА ЎРИМИ БОШЛАНДИ
2026-06-04 09:55:00 / Янгиликлар
Ҳар йилги анъанага мувофиқ бугун Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудудида вилоятда биринчи бўлиб ғалла ўримига старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Бекзод Бобомуродов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатилла Ҳикматов, вилоят ва туман масъул раҳбарлари, фермерлар, нуронийлар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар ҳосил мўл бўлиб, хирмонлар юксалишини, ҳар бир фермер хўжалиги олдидаги режаларини ортиғи билан тўлдиришини тилашди.
Жараёнда отрядларга бириктирилган масъуллар билан ҳам суҳбатлашилиб, жараёнга маъсулият билан ёндашиб, ҳосилни нес-нобуд қилмай, қисқа муддатларда ўриб олиш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумот учун: жорий йилда Қизилтепа туманида 256 та фермер хўжалигининг 8569 гектар майдонларида ғалла етиштирилди. Ўрим тумандаги 33 та комбайнда амалга оширилади.




