НАВОИЙ ШАҲРИДА БОЗОРЛАРНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2026-06-02 09:15:00 / Ақлли шаҳар

Бозорларда рақамли тизимларни жорий этиш натижасида савдо жараёнларининг шаффофлиги таъминланиб, ҳисоб-китоблар тизимлашди ва бошқарув самарадорлиги ошди.
📈Энг муҳими, бозорлар рақамлаштирилганидан сўнг тушум ва даромад кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани кузатилди.
🔺Шу билан бирга, бозор ҳудудларида жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кескин камайиб, хавфсизлик ва тартиб янада мустаҳкамланган.
💻Рақамлаштириш — бу фақат технология эмас, балки аҳоли, тадбиркор ва бозор маъмурияти учун ҳар томонлама қулайлик демакдир. Навбатларни қисқартириш, назоратни кучайтириш, молиявий шаффофлик ва хавфсиз муҳит яратиш — рақамли бозорларнинг асосий устунликларидир.
🔺Бугун рақамли бозор — эртанги замонавий ва самарали иқтисодиётнинг муҳим қисми ҳисобланади.


